Аритмияси мавжуд булган беморларда ЭФИ, РЧА амалиётлари утказилди
Юрак ритмининг бузилиши булган беморларда РЧА амалга оширилди.
Артериал патология ва ЭФИ лаборатория булимида бир хафта мобайнида 9 нафар беморларда РЧА амалиёти утказилди.
Юрак ритми бузилишлардан етти нафар беморда коринчаларусти тахикардияси( турт нафар атрио-вентрикуляр тугунли реципрок тахикардия, уч кишида WPW синдроми) икки нафар беморда коринчалар экстрасистолияси РЧА муввафакиятли утказилди.
Бемор Н хам карийб 1997 йил 5-6 йил мобайнида ЖЭ билан шикоят килиб келди. Холтер текширувида 18 минг атрофида мономорфли коринчалар экстрасистолияси аникланди. ЭФИ текширувида экстрасистолия учоги унг коринчанинг чикувчи кисмининг септал деворида аникланиб, худди шу жойда РЧА амалиёти утказилди. РЧА дан кейин Холтер текширувида коринчалар экстрасистолияси аникланмади.
Кейинги кизикарли беморимиз Н 13 ёшда булиб, шикоятларига кура юрак кискаришлари сони 200-220 мартагача уриб, ренимация булимида бир неча маротаба ёткизилган. Тахикардияси верапамил ёрдамида тухтатилган. ЭФИ мобайнида беморда чап томонлама яшрин формадаги WPW синдроми аникланиб, РЧА амалиети утказилди.

ЭФИ текшируви бемор 13 ёшда тахикардия пайтида чап томонлама WPW синдроми.

Худди шу беморда РЧА пайтида Кент тутамининг ёпилиб, тахикардиянинг тухташи.

Кент тутамининг чап атриоғвентрикуляр халка буйлаб жойлашиши. Худди шу жойда РЧА утказилганда тутамнинг ёпилиши кузатилади.
Звоните в контакт-центр: +998(66) 234-04-03 или заполните форму справа.